Мисрдан гепатит Сга қарши дорининг ўнинчи партияси етказилди

    Саломатлик 17 июл 2023 1326

    Шу йил 15 июлда “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан мамлакатимизга инсонпарварлик ёрдам сифатида ажратилган “С” гепатитига қарши “Даклатасвир” дори воситасининг ўнинчи қисмини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиб берди.

    Умумий ҳажми 114 қутида 3 минг донадан ортиқ “Daclatasvir-60 mg” дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади, деб хабар беради “Дунё” АА.

    Қайд этиш жоизки, Миср гепатит “В” ва “С” вирусларига қарши курашда дунё миқёсида сезиларли муваффақиятларга эришган.

    Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, мамлакат аҳолиси ушбу касалликдан бутунлай фориғ бўлган.

    Мутахассисларнинг айтишича, Миср ҳукумати мазкур ютуқларга эришиш учун «100 миллион соғлом ҳаёт» миллий дастурни ишлаб чиқиб, уни муваффақиятли амалга оширяпти. Бунда асосий эътибор дунёнинг машҳур фармацевтика компаниялари билан яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва кенгайтиришга қаратилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates