Мисрнинг «Ал-Азҳар» мажмуасидан Ўзбекистонга оид қўлёзма ва нодир нашрларнинг рақамли маълумотлар базаси олинди

    Мисрнинг "Ал-Азҳар" диний мажмуаси архив ва кутубхона фондидан Ўзбекистон тарихига оид қўлёзма ва нодир нашрларнинг янги рақамли маълумотлар базаси олинди.

    "Ал-Азҳар" диний мажмуаси қошидаги Ислом тадқиқотлари академияси (ИТА) Бош котиби Назир Муҳаммад Айёд томонидан ушбу мажмуа кутубхоналарида сақланаётган жами 49 минг 361 қўлёзма адабиёт рўйхати келтирилган 28 китобдан иборат янгиланган жамланма ҳамда айнан шу ноёб нашрлар бўйича тафсилотларни ўз ичида олган 50 GB ҳажмидаги электрон файллар 8 та CD-дискда тегишли дастурий таъминот иловаси билан бирга тақдим этилди.

    Ушбу дастурий таъминот иловасида Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази томонидан яратилган "Ўзбекистонга оид хориждаги қўлёзма асарлар реестри"дан ўрин олган ва ҳозирда "Ал-Азҳар" университети марказий кутубхонасида сақланаётган қуйидаги асарлар мавжуд:

    -Алоуддин Усмандий Самарқандий, шарҳ “Уюн ал-Масаил”, инв. № (1980) 26819;

    -Имом ал-Бухорий, “Ал-Адаб ал-Муфрад”, инв. № (466) 3778;

    -Имом ал-Бухорий, “Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ”, инв. № 197;

    -Имом ал-Бухорий, “Аз-Зуъафа ас-Сағир”, инв. № 446;

    -Имом ал-Бухорий, “Ат-Тарих ал-Кабир”, инв. № 681;

    -Имом ал-Бухорий, “Хайр ал-Калом фи ал-Қироат халф ал-Имом”, инв. № (2032) 22407;

    -Имом ал-Бухорий, “Халқ афъал ал-Ибод”, инв. № (2895) 36424.

    Назир Муҳаммад Айёд Ўзбекистон томони билан ҳамкорлик даражасини юқори баҳолашини қайд этар экан, ушбу тўпламлар Республика Мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги дипломатия алоқалари ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан тақдим этилаётганини алоҳида таъкидлади.

    "Ўзбекистонга оид хориждаги қўлёзма асарлар реестрини" янгилаш ва тўлиқ маълумотлар билан бойитиш мақсадида ушбу манбалар ичида ўзбек алломалари қаламига мансуб қўшимча қўлёзма асарларни аниқлаш, тўпланган материалларни расмий нашрларда чоп этиш ва илм аҳлига етказиш, қўшма тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, Мисрда сақланаётган мамлакатимиз тарихи ва аждодларимизга оид адабиётлар нусхаларини кўчириш ишлари давом этмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates