Мўғулистон билан транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорлик ривожлантирилади

    Транспорт 10 март 2023 1912

    Жорий йил 9 мартда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунх Батсесег хоним билан учрашди.

    Учрашувда томонлар мамлакатларимиз ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтириш, туризм, савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама этди.

    Хусусан, томонлар мамлакатларимиз ўртасида автомобиль транспортида юк ташувларини йўлга қўйиш, бунда миллий ташувчилар учун қулай шароитларни яратиш, икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни ташкил этиш орқали йўловчи ва юк ташувларини ривожлантириш юзасидан фикр алмашди.

    Мазкур йўналишларда амалий натижаларга эришиш мақсадида тезкор чоралар кўрилишини ҳар икки томон вакиллари алоҳида таъкидлаб ўтди. Томонлар мамлакатларимиз ўртасида транспорт ва логистика йўналишида ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш учун барча шароитлар мавжудлигини, имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳар икки томон учун ҳам манфаатли эканлигини қайд этди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    Учрашувда муҳокама этилган ҳамкорлик йўналишлари доирасида келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates