Мўмин Ризонинг кино оламига қўйган илк қадами қандай бўлган?

    Маданият 5 май 2020 759

    «Суперкоманда» комедик-телевизион фильмидаги ўз ўғлини футболга қизиқишига норози бўладиган ота роли, актёр Мўмин Ризонинг кино оламига қўйган илк қадами бўлган ролдир.

    “Суперкоманда” комедик-телевизион фильми 2015 йил МY5 телеканали орқали намойиш қилинган бўлиб, продюсер Руслан Мирзаев, режиссёр Озод Шамс, сценарий муаллифлари Феруза Фаттохова, Саида Вахобовадир. Фильмда Асқар Ҳикматов, Матёқуб Матчонов, Жумадилла Раметов, Ситора Алимжонова, Мўмин Ризо суратга тушишган.

    Ҳамқишлоғи бўлган машҳур футболчининг ўз дарвозасига тўп урганидан жаҳли чиққан Мўмин Ризо ижросидаги чапани ота, ўғлининг футболга бўлган қизиқишига қарамай, унга қаршилик қилади. Бу ҳақида, келиб-келиб танимасдан ўша футболчининг ўзига айтади. Бу ғурурли ота, машҳур футболчини танимай, у билан учрашиш нияти борлигини, у билан учрашса, унга аччиқ танбеҳи борлигини ҳам билдириб қўяди. Ўзи шундоғам қилган хатоси туфайли асабийлашиб турган футболчига албатта, унинг гаплари таъсир қилмай олмайди.

    Вақт ўтиб, ўша машҳур футболчини оддийгина маҳаллий болалар футбол жамоасига тренерлик қилиб, уни ривожлантириш учун қилган саъй-ҳаракатларини кўриб, Мўмин Ризонинг қаҳрамони ўз фикрини ўзгартиради. Сўнг, ўз ўғлини ҳам, ўша футбол командасида шуғулланиши учун олиб келади. Қаҳрамоннинг чапдаст характери, фарзандининг қизиқишларига бўлган эътибори, ҳамда келажакда уни муваффақияти, унинг учун зарурлиги, унинг келажагини ўйлаб қайғуришини, актёр тўлақонли очиб бера олган.

    Мўмин Ризо ижросидаги бу роль, бош қаҳрамон бўлмаса ҳам, томошабин ёдида сақланиб қолади, ҳамда унга ҳайриҳоҳлик қилиниши табиий. Чунки, ҳар бир ота ўз фарзанди, келажакда муваффақиятли инсон бўлишини истайди.

    Мўмин Ризо бу эсда қоларли роли орқали томошабинлар эътиборига тушди, ҳамда бу илк қадам, уни келажакда ижро қилган роллари учун муваффақиятли пойдевор бўлиб хизмат қилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates