Москва биржаси Ўзбекистон сўмининг савдосини йўлга қўймоқчи

    Молия 9 июн 2022 2115

    Москва биржаси валюта бозори департаменти директори Андрей Скабелин яқин ойлар ичида биржада Арманистон драми, ўзбек сўми ва Бирлашган Араб Амирлигининг дирхамининг савдоси йўлга қўйилишини маълум қилди.

    «Яқин ойлар ичида биз арман драми, ўзбек сўми ва Араб Амирлигининг дирхамининг савдосини йўлга қўймоқчимиз. Бизда бу валюталарга қизиқиш бор ва уларнинг қадри ўсишини тушунамиз. Бир қатор техник ишлар ҳал этилиши билан ушбу валюталар билан ишлашни бошлаймиз», — деди у.

    Москва биржасида 20 хил валютанинг сотилиши йўлга қўйилиши арафасида турибди. Лекин бу уларнинг ҳаммаси сотилади дегани эмас. Скабелиннинг сўзларига кўра, ушбу валюталарнинг сотувга қўйилиши учун савдо иштирокчилари ва мижозларнинг уларга аниқ қизиқиши мавжуд бўлиши муҳим. Ана шундагина ҳақиқий барқарор бозор юзага келади. Ундан ташқари пулларнинг биржада айланишини қўллаб туриш учун брокер фирмалар бўлиши керак.

    Аввалроқ Москва биржасида норезидентларга Россиянинг қимматли қоғозлари билан савдо қилишга рухсат берилиши ҳақида хабар берилганди, деб хабар беради РИА «Новости».

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates