Муаммоларни ҳал этишда сайёр қабулларнинг аҳамияти катта

    Бугунги кунда маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли каби лавозимлар жорий этилгани одамлар билан ишлаш, мавжуд муаммоларни таҳлил этишда айни муддао бўлмоқда.

    Жумладан, мазкур лавозимда фаолият олиб бораётган ходимлар 4-сектор — Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасига қарашли маҳаллаларда хонадонбай ўрганиш ишларини доимий тарзда олиб бормоқда. Натижа жорий йилнинг 10 ойи мобайнида аҳолини доимий даромад манбаи билан таъминлаш мақсадида 70 006 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Жумладан, 29 703 нафари доимий иш ўрнига эга бўлган бўлса, 17 247 нафарига ўзини-ўзи банд қилишлари учун кўмаклашилди. 23 056 нафар фуқаро эса касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмасига эга бўлиши учун ўқишга йўналтирилди.

    Бундан ташқари, сайёр қабуллар давомида ҳоким ёрдамчилари тавсияномалари асосида 2 041 та лойиҳага жами 60,3 миллиард сўм имтиёзли кредит ва 355 нафар ишсизга 2,5 миллиард сўм субсидиялар ажратилди. 9 870 киши тадбиркорликка ўқитиш учун йўналтирилган бўлса, ҳоким ёрдамчилари томонидан оталиққа олиб шакллантирилган 5,8 мингта микролойиҳанинг 2,9 мингтаси амалга оширилиши ҳисобига 12,2 мингта янги иш ўринлари яратишга эришилди.

    Жорий йилнинг ўтган даврида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ларига киритилган 14 287 нафар фуқароларга жами 19 миллиард сўмлик нақд пул ва пластик кўринишида амалий ёрдам кўрсатилди. Шу билан бирга, 67 нафар ногиронлиги бўлган фуқарога жами 172,2 миллион сўмлик ногиронлик аравача ва эшитиш мосламалари тақдим этилди. Аҳолини ўзини-ўзи банд қилишига кўмаклашиш мақсадида қандолат дастгоҳлари учун 138,4 миллион сўм, сартарошлик ускуналари учун 78,6 миллион сўм ҳамда тикув машиналари 1,1 миллиард сўм ажратилди.

    Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси томонидан кўрсатилган амалий ёрдамлар самараси ўлароқ “Темир дафтар”га киритилган 14 887 оиланинг 14 014 таси туман Кенгашлари қарорлари асосида рўйхатдан чиқарилди. Бугунги кунда 873 та оилалар мавжуд бўлиб, уларга белгиланган тартибда амалий ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда. “Аёллар дафтари”га киритилган 14 315 нафар хотин-қизларнинг 14 001 нафарига амалий ёрдам кўрсатилди. Худди шундай, “Ёшлар дафтари”га киритилган 2 213 нафар ёшларнинг 1 784 нафарига кўмак берилиб, бугунги кунда ёшлар дафтарида 429 нафар ёшларимизга амалий ёрдам кўрсатилиш чоралари кўрилмоқда. Тошкент шаҳар ва туман Ҳалқ қабулхоналари ва 4 та сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда туманинг оғир худудларида сайёр қабуллар ўтказилиб, махаллалардаги тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли орасида ишсизликни қисқартириш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates