Мусобақанинг сўнгги кунида эркаклар ўртасида 50 метрга пневматик тўппончадан отиш баҳсларида ҳамюртимиз Сервер Ибрагимов 3-ўринни эгаллади ва бронза медалига сазовор бўлди.
1- ва 2-ўринлар эса хитойлик мерганларга насиб этди.
Бундан ташқари, аёллар ўртасида 10 метрга пневматик тўппончадан отиш баҳсларида яна бир ҳамюртимиз Шаҳноза Мамажонова финалда иштирок этди ва Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари учун муҳим рейтинг очколарига эга бўлди.
Пара сузиш бўйича Францияда бўлиб ўтаётган жаҳон сериясига кирувчи нуфузли мусобақадан ҳам хушхабарлар келиши давом этмоқда.
Жумладан, эркаклар ўртасида 50 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида икки нафар ҳамюртимиз шохсупага кўтарилди. Бу йўналишда Ислам Асланов кумуш, Музаффар Турсунхўжаев эса бронза медалига сазовор бўлди.
Шунингдек, ёшлар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш баҳсларида ҳамюртимиз Азизбек Бойназаров маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва делегациямиз ҳисобига навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди.