Муносиб ижодкорларнинг муносиб эътирофи

    Мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллигига бағишлаб “Сен — қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ташкил этилган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари ғолибларини тақдирлаш маросимлари 2020 йил 25 август - 9 сентябрь кунлари ўтказилган эди.

    Мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллигига бағишлаб “Сен — қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ташкил этилган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари ғолибларини тақдирлаш маросимлари 2020 йил 25 август - 9 сентябрь кунлари ўтказилган эди.

    Танловнинг республика босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими Ўзбекистон миллий матбуот марказида бўлиб ўтди. Унда кўрик-танлов ташкилий қўмитаси, ҳакамлар ҳайъати, танлов ғолиблари, журналистлар иштирок этди.

    Тақдирлаш маросимини кириш сўзи билан очган Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори, кўрик танловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита раиси Асаджон Хўжаевнинг таъкидлашича, кўрик-танловнинг республика босқичига, босма ОАВ, веб-сайт, телеканал ва радиоканаллар ижодкорлари учун ҳар бир (тўртта) йўналиш бўйича жорий этилган “Энг яхши журналистик материал учун” рағбатлантирувчи номинациясининг ўзига 140 нафардан зиёд муаллиф ва ижодий жамоалардан 1000 га яқин иш келиб тушган.

    Кўрик-танлов ғолибларининг муносибини аниқлаш учун жамоатчилик иштирокини таъминлаш, ўқувчилар фикр-мулоҳазаларини инобатга олиш мақсадида tanlov2020.uz веб-сайти ишга туширилиб, ижодий ишларнинг барчаси ушбу веб-сайтга жойлаштирилди, шу орқали овоз бериш йўлга қўйилди.

    Ижодий ишларнинг аксариятида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, шунингдек, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури доирасида мамлакатимизни ҳар томонлама обод қилиш, унинг иқтисодий қудратини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятидаги нуфузи ва обрўси ошиб бораётгани, пандемия шароитида ҳам давлат ва жамият ҳаётидаги ўзгаришлар изчил давом этаётгани ҳаётий фактлар ва илмий асосланган таҳлиллар билан холис ва ҳаққоний ёритилган.

    Танлов натижаларига кўра, ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари йўналишида 1-ўринга ёзувчи Собир Ўнар, босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари бўйича “Ёшлар овози” газетаси бўлим муҳаррири Наргиза Умарова, оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган веб-сайтлардаги интернет-журналистика материаллари йўналишида “daryo.uz” ахборот-таҳлилий портали мухбири Миролим Исажонов, телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари бўйича “Ўзбекистон 24” телеканали муҳаррири Улуғбек Раҳмонқулов, тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари доирасида рангтасвирчи рассом Эркин Аралов, кино санъати асарлари йўналишида Мансур Абдуҳолиқовлар сазовор бўлдилар.

    Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари бўйича рағбатлантирувчи мукофоти "Янги Ўзбекистон" газетаси мухбири Ирода Тошматовага насиб этди.

    — Бугун биз, журналистларни ёлғон сўз айтмасликка, сўз эркинлигидан бемалол фойдаланишга, журналист сифатида бор салоҳиятимизни намоён этишга ундаб турган давлатимиз раҳбари бор. — Шундай имкониятлар даврида бундан буёғига ҳам Ўзбекистон учун, жонажон ватан учун бел боғлаб хизмат қиламиз, — деди “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газетаси бош муҳаррири, танлов совриндори Фармон Тошев.

    Кўрик-танлов ғолиблари махсус дипломлар, кўрик-танлов рамзи туширилган плакетка ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

    Муножат МЎМИНОВА,

    “Янги Ўзбекистон” газетаси мухбири

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates