Муқобил энергия қурилмалари қишлоқ хўжалигида ҳам кенг қўлланиляпти

    Жиззах вилояти Зомин туманидаги «Хуршидбек Абдуазимов даласи» фермер хўжалигида қуввати 37 кВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилди.

    Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» ҳудудий бўлими томонидан муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини жорий этилиши юзасидан бир қатор тарғибот-ташвиқот ва амалий ишлар амалга ошириляпти.

    Хусусан, Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги, «Янги чорвадор» фермер хўжалигида жойлашган «Хуршидбек Абдуазимов даласи» фермер хўжалигида ўрнатилган қуввати 37 кВт бўлган қуёш панеллари ҳам амалга оширилган ишларнинг самарасидир.

    Жорий йил бошида «Ўзенергоинспекция» Жиззах ҳудудий бўлимига фермер хўжалигини захира электр таъминоти билан таъминлаш лойиҳаси тақдим этилди. Лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича ҳисобланган қарйиб 200 миллион сўм маблағ ўрнига бўлим томонидан қуёш панеллари ўрнатиш тавсияси берилди. Қуёш панелларини сотиб олиш ва ундан фойдаланишда бериладиган имтиёзлар, электр энергияси билан таъминлашда узилишлар бўлмаслиги, электр энергиясига бўлган тўловларнинг камайиши каби қулайликлар маъқул келиб, хўжалик раҳбари томонидан қуёш панеллари сотиб олиниб, ўрнатилди.

    Ушбу ўрнатилган 37 киловатт қувватли қуёш панеллари ёрдамида экин майдонларини суғориш ишлари бошланди.

    Ушбу қурилмаларни ўз кўзи билан кўриш учун қуёш панелларини ишга тушириш жараёнига шу ҳудудда жойлашган «Шоҳруҳ-Дилруҳ» фермер хўжалиги раҳбари ҳам таклиф этилди. Лойиҳа хўжалик раҳбарига маъқул келиб, келажакда у ҳам муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш истагини билдирди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати «Ўзенергоинспекция» маълумотига таяниб.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates