“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Президентимизнинг тегишли фармони асосида айрим тоифадаги фуқаролар учун байрам (ишланмайдиган) кунлар даврида ички йўналишлардаги йўловчи поездлари тарифига чегирмалар борлигини эслатмоқда.
Унга кўра, 1-4 сентябрь кунлари темир йўл чипталари учун:
Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга – 50 фоиз;
Олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДС, ДБ махсус таълим муассасалари талабаларига – 15 фоиз;
Оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) – 15 фоиз;
Коллективга (4 кишидан ортиқ бўлган ҳамкасбларга, йўриқнома асосида) – 15 фоиз;
“Афросиёб” тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга - 10 фоиз чегирмалар тақдим этилади.