Мустақиллик байрами муносабати билан Ниагара шаршарасида Ўзбекистон байроғи акс этади

    Воқеа-ҳодисалар 29 август 2022 1822

    Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллигини нишонлаш кунида машҳур Ниагара шаршараси яна мамлакатимиз давлат байроғи рангларида ёритилади.

    Ўзбекистон элчихонаси маълумотларига кўра, бу тасвир шаршарада Тошкент вақти билан 1-центабр соат 7:30 да акс этади. Ниагара шаршарасини Ўзбекистон байроғи ранглари билан ёритиш 15 дақиқа давом этади.

    Қайд этилишича, Канада ва АҚШнинг турли бурчакларидан ўзбекистонликлар давлат байроғи билан ёритилган Ниагарани кўриш учун келишни режалаштирмоқда.

    Бундан ташқари, дипломатик ваколатхонамиз ватандошларимиз билан биргаликда Ниагарада Мустақиллик кунини кенг нишонлашни режалаштирмоқда. У ерда байрам муносабати билан ўзбек рақслари ва қўшиқлари, меҳмонлар ташрифи билан тантанали қабул маросими ташкил этилади. Шунингдек, анъанавий ўзбек паловини татиб кўриш имконияти ҳам бўлади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates