баннер
26 мар 2025
19:11

    ChatGPT билан мунтазам мулоқот хавфли оқибатларга олиб келиши маълум қилинди

    OpenAI ва Массачусетс технология институти тадқиқотчилари ChatGPT билан мунтазам мулоқот қилиш одамлар билан кам суҳбатлашишга ва ёлғизлик ҳиссини кучайтиришга олиб келиши мумкинлигини аниқлади.

    Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

    Тажрибалардан бирида олимлар бир ой мобайнида ChatGPT’дан фойдаланувчи 1000 га яқин кишини кузатди. Уларга ҳар куни камида беш дақиқа давомида чат-ботнинг матнли ёки овозли версияси билан мулоқот қилиш таклиф этилди.

    Натижалар қуйидагича бўлди:

    • инсон ChatGPT’дан қанчалик кўп фойдаланса, унга шунчалик кўпроқ боғланиб қолади;
    • сунъий интеллектга бўлган ишончнинг юқорилиги ёлғизлик туйғуси ва технологияга қарамликни келтириб чиқаради;
    • ботнинг овози ҳиссий боғлиқлик даражасига таъсир кўрсатмайди.

    Иккинчи тадқиқотда ChatGPT билан олиб борилган 3 миллион суҳбат ўрганилиб, сўровнома ўтказилди. Натижалар шуни кўрсатдики, фойдаланувчиларнинг жуда кам қисми сунъий интеллект билан муҳим шахсий мавзуларни муҳокама қилган.

    2022 йилда ChatGPT ишга туширилганидан бери генератив сунъий интеллектнинг оммавийлиги кескин ошди. Дастурчилар мулоқотни янада табиийроқ қиладиган овозли функцияларни жорий этмоқда. Олимларнинг фикрича, бу ҳолат парасоциал алоқаларнинг шаклланишига олиб келиши мумкин, бунда фойдаланувчи чат-ботни жонли суҳбатдош сифатида қабул қилади.

    Психологлар сунъий интеллект билан мулоқотнинг, айниқса ёшлар ва руҳий қийинчиликларни бошдан кечираётган шахсларга таъсири ҳақида хавотир билдирмоқда. OpenAI бу масалани ўрганишни давом эттирмоқда, бироқ ҳозирча хулоса чиқаришга эрта.

    “Тадқиқотимиз ChatGPT’дан фойдаланиш бевосита ёлғизликни келтириб чиқаришини исботламайди”, — деб таъкидлайди МИТ аспиранти Кети Менъин Фанг. “Биз сунъий интеллектдан фаол фойдаланадиган кишилар билан уни ишлатмайдиган одамларни таққослаб кўрмадик”.

    Чат-бот қарамликка олиб келадими ёки ёлғиз одамлар унга кўпроқ мурожаат қиладими, ҳозирча номаълум.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech