Мутахассис башорати: «Ўзбекистонда қиш қуруқ келиши мумкин»

    Фан 7 октябр 2025 1346

    Иқлимшунос олим Эркин Абдулаҳатов ўзининг Telegramдаги каналида октябрь ойи жуда қуруқ ўтиши ҳақидаги илмий маълумотлар билан ўртоқлашди.

    Мутахассиснинг таъкидлашича, октябрда ерга табиий равишда намлик тушиши керак.

    «Ўзи шундоқ ҳам йилимиз жуда қуруқ келди. Нам ҳаво оқимлари «қуввати» бу йил жуда кам. Шунақа йилдамиз...

    Ойлик об-ҳаво прогнози учун шу харитани ишлаб чиқдик. Вазият кўриб турганингиздек яхши эмас. Асосий қишлоқ хўжалик экин майдонлари, яйловларимизда ҳолат ёмон. Айниқса, лалми ерлар намликсиз қишга кириб борадиган бўлиб турибди.

    Картада асосий қишлоқ хўжалик ерларида ой давомида ойлик меъёрий ёғиннинг 50—80 фоизи ёғиши ойдинлашяпти. Бунақа иссиқ ва қуруқ ойлар кетидан жорий октябрда меъёр атрофида ёғиши керак бўлган ёғин ҳам аслида кам.

    Узоқ муддатли прогнозларни агар Тинч океани марказидаги сув ҳароратининг совиши яъни «Ла-Ниня» ҳодисаси белгиласа, қишимиз ҳам қуруқ, февраль ва мартимизда эса иссиқ кунлар ортидан бир совуқ келиши барқарор вегетация даврига қишлоқ хўжалигининг оғир аҳволда киришини таъминлайди.

    2026 йил қишлоқ хўжалик тармоғида оғир, синовли давр бўладиган кўриняпти", — дейди иқлимшунос олим.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates