Мутахассислар Тюмень шаҳрида бўлиб ўтган бизнес миссияда иштирок этди

    Энергетика 11 июл 2023 1292

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассисларидан иборат делегация Тюмень области губернаторининг таклифига биноан ушбу ўлкада бўлиб ўтган бизнес миссияда иштирок этди.

    Ишбилармонлик миссиясининг асосий мақсади ўзаро тажриба алмашиш, истиқболли лойиҳаларни ўрганиш ҳамда бурғилаш ва қудуқларда капитал таъмирни амалга ошириш бўйича кооператив алоқаларни ўрнатиш, соҳа ходимларининг малака ва билимларини ошириш борасидаги ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат.

    Ташриф дастури доирасида Тюмень области Савдо-саноат палатаси, Нефть ва газ кластери уюшмаси, Экспортни қўллаб-қувватлаш маркази вакиллари иштирокида очиқ мулоқотлар ўтказилди.

    Учрашувларда 20 га яқин компания ва муассасалар билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари ҳамда нефть-газ саноатида импорт ўрнини босиш тажрибаси муҳокама этилди. Компанияларнинг ишлаб чиқариш корхоналари ва таълим муассасаларига ташрифлар уюштирилди.

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда Тюмень области ҳукумати ва тадбиркорлари ўртасида тажриба алмашиш бўйича таклифлар илгари сурилди.

    Миссия якунида инновацион лойиҳалар бўйича ўзаро тажриба алмашиш, кадрларни қайта тайёрлаш, импорт қилинадиган маҳсулот ва хизматларни маҳаллийлаштириш каби йўналишларда дастлабки келишувларга эришилди, деб хабар беради “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates