Унда Ўзбекистонни Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази (РИОваБСИТАМ), Ўзбекистон Акушер-гинекология уюшмаси раиси ва аъзолари тақдим этилди.
Гинекология ва акушерлик соҳасининг ушбу йирик тадбирининг бу йилги иштирокчилари дунёнинг 130 мамлакатидан ташриф буюрган 8 мингдан зиёд делегатлардан таркиб топди.
“Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг соғлиқни сақлаш тизимидаги устувор йўналишларидан бири она ва бола саломатлигини муҳофаза этиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизматнинг, жумладан бирламчи тиббий санитария хизматининг осонлигини ошириш, илмий ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш саналади. Бир қатор давлат дастурларини амалга ошириб бориляпти, уларнинг натижаси эса Барқарор Ривожланиш Мақсадларига эришиляпти. Бу борада мамлакатимиз мутахассислари томонидан дунёнинг энг яхши амалиётлари доимо ўрганиб борилади. Мазкур конгресс ҳам мана шундай имкониятни яратилишига хизмат қилади”, — деб таъкидлайди Ўзбекистон Акушер-гинекология уюшмаси бошқаруви аъзоси Наталья Надырханова.
Ўзбекистон тадбирда ўзининг ижобий тажрибаси билан фаол ўртоқлашди. Акушерлик ва гинекология соҳасида сўнги йилларда миллий қўлланмаларни, тиббий ёрдам кўрсатиш стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича тизимли ишлар олиб бориляпти. Улар замонавий илмий исботларга асосланган ва профилактикада, ташхислашда, акушерлик ва гинекология касалликларини даволашда бир хиллаштиришни мақсад қилган. Бу аёллар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатининг сезиларли даражада ошишига, энг зарур муаммоларни ҳал этишда ижобий динамиканинг ўсишига имкон беради.
Париж конференцияси марказида иш олиб бораётган илмий жамият ўзининг аёллар саломатлиги ва репродуктив ҳуқуқлар, соғлик ва ижтимоий адолатга нисбатан тенглик тарафдори эканлигини намойиш этди.
5 кун давомида 500 нафардан кўпроқ экспертлар ўзларининг илғор услублари билан ўртоқлашди. Бунда муҳокамалар беш параллель потоклар бўйлаб давом этди. Экспертлар мулоқот қилиши ва фикрлари билан бўлишиши мумкин бўлган жамоат тадбирлари ўтказилди.
Шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон 2014 йилдан бери Халқаро гинекология федерацияси — FIGO аъзоси. Унинг таркибига жами 130 та жамиятаъзолар киради.
Халқаро федерациянинг асосий мақсади бутун дунёда аёлларининг саломатлигини мустаҳкамлаш ва фаровонлигини таъминлаш бўйича миссияни амалга оширишдир. FIGOда 10дан ортиқ қўмита ва ишчи гуруҳлар мавжуд бўлиб, уларнинг манфаатлари доирасига барча акушерлик ва гинекологиянинг долзарб масалалари, барча мамлакатлар учун осон бўлган тавсияларни ишлаб чиқиш киради.
Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази.