Дзюдочимиз иккинчи баҳсида ҳам иппонни қўлга киритган ҳолда ярим финал йўлланмасига эга чиқди. Юртдошимиз чорак финалда нидерландиялик Михаил Коррелга ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Энди у финал йўлланмаси учун озарбайжонлик Зелим Котсоев қарши татамига чиқади. Учрашув соат 19:00 дан сўнг бошланади.
Қайд этиш керакки, Зелим жуда кучли курашчилардан ҳисобланади.