Ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

    Жиззах вилоятида ҳужжатсиз дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси, ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар А.Э. ва А.С. фуқаро М.Х. тегишли ҳужжатлари бўлмаган жами 31 минг дона "Natriy xlorid 0.9%” дори воситасини 8 000 АҚШ доллари ва 37,4 млн сўмга сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Ҳозирда ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3 моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates