Самарқандда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    Самарқандда "Isuzu", "Damas", "Hyundai Sonata" иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

    Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.

    Шу йилнинг 1- август куни соат 12:50 лар атрофида Самарқанд тумани ҳудудидан ўтувчи А-378 автомобиль йўлининг 12-км.да Қашқадарё-Самарқанд йўналишда "Isuzu" русумли юк транспорт воситаси, "Damas" ва "Hyundai Sonata" русумли транспорт воситалари иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

    Ҳодиса оқибатида "Damas" русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ва йўловчиси, "Hyundai Sonata" шунингдек юк транспорт воситалари ҳайдовчилари олган тан жароҳатлари туфайли туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates