У эълон қилган кадрларда зилзила оқибатида Сагайн ва Мандалай шаҳарларини боғловчи кўприкнинг бешга яқин қисми қулаб тушганини кўриш мумкин.
Портал гувоҳларга таянган ҳолда, шаҳарнинг асосий рамзларидан бири ҳисобланган тарихий Мандалай саройи ҳам қисман вайрон бўлгани ҳақида хабар берди.
Мьянмада 7,7 магнитудали зилзила содир бўлди, ер силкинишлари бешта қўшни давлат, жумладан Таиландда ҳам сезилди. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ, деб хабар беради ria.ru.