баннер
1 апр 2025
06:56

    Таиландда зилзила оқибатида уч киши ҳаётдан кўз юмди

    Мьянмада юзага келган кучли зилзила Таиланд пойтахтида бинолар вайрон бўлишига ва қулаб тушишига олиб келди, оқибатда камида уч киши ҳалок бўлди, 81 киши бедарак йўқолди.

    Бу ҳақда Бангкок губернатори Чадчарт Ситтипунтга таяниб, Reuters хабар берди.

    Губернатор, шунингдек, такрорий ер ости силкинишлари эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди, бироқ умуман вазият назорат остида эканини таъкидлаб, тинчланишга чақирди, дея хабар беради агентлик. Расмийларга биноларга зарар етганлиги ҳақида 169 та хабар келиб тушган. Бангкок метро йўналишлари вақтинча ёпилди, бироқ 29 мартдан ишга тушиши кутилмоқда. Таиланднинг Khaosod нашри маълумотларига кўра, барча қурбонлар Банг Су туманида қурилаётган Давлат назорат идораси биноси ичида бўлган.

    Мьянмада кучли зилзила юз берди. Турли манбаларга кўра, унинг магнитудаси 7,7 дан 7,9 гача бўлган. Ундан кейин 6,4 магнитудали иккинчи бор зилзила содир бўлди. Ер ости силкинишлари Хитой, Таиланд ва Вьетнамда ҳам сезилган. Мьянмада зилзила оқибатида Иравади дарёси устидаги кўприк қулаб тушди ва тарихий Мандалай саройининг бир қисми вайрон бўлди. Бангкокда кўп қаватли уйлар аҳолисини эвакуация қилиш эълон қилинди. Таиланд Бош вазири пойтахтда фавқулодда ҳолат эълон қилди, деб хабар беради tass.ru.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech