баннер
14 мар 2025
22:42

    Қирғизистонда юз берган зилзила оқибатида 39 та бинога зарар етди

    Зилзила магнитудаси 4,9 баллга етган.

    Қирғизистоннинг Ўш вилоятида 11 мартдан 12 мартга ўтар кечаси содир бўлган зилзила оқибатида 40 га яқин бино, жумладан, турар-жой бинолари, мактаблар ва болалар боғчаси қисман зарар кўрди. Бу ҳақда республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

    “Табиат ҳодисаси бир қатор турар-жой бинолари ва ижтимоий обектларга зарар етказди. Яхшиямки, инсон ҳаётига ҳеч қандай хавф туғдирмади”, дейилади хабарда.

    Янгиланган маълумотларга кўра, 25 та турар-жой биноси зарар кўрган, улардан бири “ҳалокатли ва яшаш учун хавфли” деб эълон қилинган, шунингдек, 12 мактаб, болалар боғчаси ва поликлиникага зарар етди.

    Фавқулодда ҳодиса жойида “зарарни баҳолаш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш” ишлари давом этмоқда. “Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг барча тегишли тузилмалари вазиятни назорат қилиб, зудлик билан зарур чораларни кўрмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.

    Қирғизистонда 12 мартга ўтар кечаси содир бўлган зилзила кучи эпимарказида 4,9 баллни ташкил қилган, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech