Наманган вилоятида оилавий меҳмон уйлари сони 213 тага етди

    Наманган вилоятида Туризм ва спорт вазирлиги мутасаддилари томонидан вилоятда меҳмон уйлари фаолиятини йўлга қўйишга доир тарғибот ишлари ўтказилиши натижасида у ердаги оилавий меҳмон уйларининг сони 213 тага етишига эришилди.

    Шу ўринда таъкидлаш жоизки, тушунтириш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18-19 феврал кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

    Бу борада Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири A.Aбдуҳакимовнинг 2018 йил 7-августдаги “Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 631-сонли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори асосидаги буйруғига мувофиқ Наманган вилоятининг аҳоли хонадонларида уйма-уй юриб, қатор қишлоқ ва маҳаллаларида оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш, уларда хизмат кўрсатиш турларини кўпайтириш, шу билан бирга оилавий тадбиркорлик фаолиятларини ривожлантиришга қаратилган ишлар олиб борилди.

    Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани "Нанай" қишлоғи, Чортоқ тумани “Балиқли кўл” ва “Оромгоҳ” МФЙлари, Косонсой тумани "Олмазор", "Жўме", "Маҳдуми Aъзам" МФЙлари, Чуст тумани "Ғова" қишлоғи ҳамда Поп тумани "Чодак" қишлоқларида оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш бўйича маҳаллий ҳокимият органлари масъулларининг сайёр қабуллари ўтказилди. Уларнинг доирасида вақтинча ишсиз бўлган фуқаролар ҳудудий Давлат хизматлари маркази томонидан тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилди.

    Оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш истагида бўлган 150 дан ортиқ хонадон эгаларига тегишли ҳужжатларни тақдим этган ҳолда Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестри кўчирмалари топширилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates