Наманганда бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан вафот этди

    Ташвишли хабар 18 декабр 2023 690

    Шу йилнинг 15 декабрдан 16 декабрга ўтар кечаси Янги Наманган туманида яшовчи оиланинг тўрт нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

    1975 йилда туғилган М.М, унинг турмуш ўртоғи 1982 йилда туғилган К.К. ҳамда уларнинг фарзандлари — 2004 йилда туғилган М.М. ва 2009 йилда туғилган Х.М. ошхонадаги газ плита орқали резина шланг билан печкага уланиб, газ иси чиқиши оқибатида заҳарланиб вафот этган.

    Уларнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий ва бошқа турдаги тегишли экспертизалар тайинланган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates