Душанбеда ис газидан заҳарланиш оқибатида олти киши ҳаётдан кўз юмди

    Душанбеда ис газидан заҳарланиш оқибатида бир оиланинг олти нафар аъзоси ҳаётдан кўз юмди, деб хабар берди Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси.

    Воқеа 28 февралга ўтар кечаси Душанбе шимолидаги Фирдавсий туманида содир бўлган, деб хабар беради tass.ru.

    Asia-Plus порталининг хабар беришича, ҳалок бўлганлар орасида 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган тўрт нафар бола, шунингдек, уларнинг отаси ва онаси ҳам бор. Уй кўмир печкаси билан иситилган, марҳумларнинг жасадларини қўшнилари топиб, воқеа ҳақида тез ёрдам хизматига хабар берган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates