Тошкент вилоятида ота-ўғил ис газидан вафот этди

    Тошкент вилоятининг Бекобод туманида ота ва унинг ўғли ис газидан вафот этди.

    Шу йилнинг 17 октябрь куни соат 22:00 ларда «Мустақиллик» МФЙда яшаган фуқаро Д.Т. ўз уйида турмуш ўртоғи Р.Т. ва вояга етмаган фарзанди Ф.И. билан бирга шу уйнинг ётоқхонасида ухлашга ётган.

    Эртаси куни соат 8:00 ларда фуқаро Э.Б. (марҳумнинг амакиси) уларнинг ётоқхонага кирган вақтида хона ис газидан ҳидланиб кетгани, жияни Д.Т. ва невараси вафот этгани, келини Р.Т эса карахт ҳолатда эканини маълум қилган.

    Бекобод туманлараро суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, марҳум Д.Т. ва Ф.И.нинг ўлими ис газидан ўткир заҳарланиш оқибатида содир бўлган.

    Туман тиббиёт бирлашмаси бемор Р.Т. номаълум этиология газидан ўткир заҳарланиш ташхиси билан даволанганини маълум қилган.

    Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates