Йил бошидан буён 82 киши ис гази билан боғлиқ ҳолат сабаб вафот этди

    Айрим ҳолатларда эса дудбурон носозлиги оқибатида оиланинг барча аъзолари ис газидан заҳарланиб, вафот этишди.

    АОКАда ўтказилган брифингда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ бошқарма бошлиғи Абдусаттор Қаюмов таъкидлашича, айрим фуқароларнинг газдан фойдаланиш қоидаларини билмаслиги, унутиб қўйиши, менсимаслиги ёки эътиборсизлиги бахтсиз ҳодисаларни келтириб чиқармоқда.

    Шу йил бошидан бугунги кунга қадар Республика бўйича газ билан боғлиқ жами 74 та (2023 йил 86 та) ҳолатлар содир бўлди. Мазкур ҳолатлар оқибатида 82 нафар (88 та) фуқаро вафот этди ва 80 нафар (119 та) фуқаро турли даражадаги тан жароҳати олди.

    Айрим ҳолатларда эса дудбурон носозлиги оқибатида оиланинг барча аъзолари ис газидан захарланиб, вафот этишди.

    "Ҳурматли Истеъмолчилар, газ билан боғлиқ буюртмалар, авариялар ва мурожаатлар билан ҳар бир туман/шаҳар газ таъминоти бўлимларидаги 104 авария хизматлари ёки 1104 қисқа рақамга ҳамда “Хавфсиз газ” телеграмм гуруҳлари орқали мурожаат этишингиз мумкин" дейди мутахассис ўз мурожаатида.
    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates