Қорақалпоғистонда уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

    Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида эр-хотин ва уларникига меҳмонга келган йигит, жами уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

    Маълум қилинишича, 2024 йил 18 октябрь куни соат 07:51 ларда Республика шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш маркази Қорақалпоғистон филиали шифокори К.Ережепова ИИБга Нукус шаҳри 23 кичик тумани 3/6-уйнинг 33-хонадонида яшаган 25 ёшли А.Я., унинг 23 ёшли хотини М.Я ва уларникига меҳмонга келган 27 ёшли А.Т ис газидан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабар қилган.

    Олиб борилган суриштирув ишлари давомида А.Я, М.Я. ва А.Т уйнинг иситиш қозонхонаси мўрисидан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этгани аниқланган, дейилади Бош прокуратура хабарида.

    Айни пайтда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates