Наманганда илк «Гул байрами» қачон ўтказилган? «Гуллар карвони»-чи?

    1961 йилнинг 19-20 август кунлари Наманганда илк гул байрами – «Гул виставкаси» бўлиб ўтган. Бу ҳақда «Наманган ҳақиқати» газетасида эълонлар чоп этилган. Боғ радиоузелида «Гул ва гуллар байрами» деган махсус эшиттиришлар ташкил этилган.

    Шаҳар марказий шифохонаси, энергокомбинат, 2-пахта тозалаш заводи, 3-мактаб, ёш техник ва натуралистлар станциясининг кўргазмалари эътироф этилди.

    Бу вақтда Наманган шаҳар раҳбари Зоҳиджон Йўлдошев эди.

    Гуллар байрами тарихида «ГАЗ-21» автомашиналарида гуллар карвони уюштирилгани маълум. Аммо ҳақиқий маънодаги гуллар фестивали кейинги 2018, 2019, 2021 йилларда ўтказилди.

    Чинакам гул карвонлари ҳам шу йилларда намойиш этилди. Унда мустақил ватанимизда ишлаб чиқарилган автомашиналар, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш техникалари анвойи гуллар билан безатилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates