Бу йўл ҳаракати ва пиёдаларга тўғридан-тўғри ёрдам беради ва қоидабузарларни хушмуомалалик билан огоҳлантиради.
Hangxing No. 1 номини олган баландлиги 1,8 метр бўлган робот автобуслар, автомобиллар ва велосипедчиларга одатий “тўхташ” ва “кетиш” сигналларини беради, қоидабузарликларни қайд этади ва огоҳлантиради. Қурилма юқори аниқликдаги камералар ва дачиклар билан жиҳозланган, ҳуштак чалиши мумкин ва сигнал ўзгаришларига жавоб бериш учун светофор тизимига уланган.
Ҳозирча Hangxing No. 1 йўл ҳаракати назоратчиларининг ўрнига эмас, балки мавжуд йўл ҳаракати ходимларига ёрдам бериш учун мўлжалланган. Бироқ, полиция аллақачон янгиланишларни муҳокама қилмоқда: режалар роботга катта тил моделини қўшиш, унга йўналишларни тақдим этиш ва йўл фойдаланувчилари билан янада самарали мулоқот қилиш имконини беради. Айни пайтда у, масалан, транспорт воситасини шлемсиз бошқариш, белгиланмаган жойдан ўтиш ва чорраҳалардаги бошқа қоидабузарликларини аниқлай олади.
Робот ўз ишини декабрь ойи бошида Ханчжоу йўл полициясининг синов дастури доирасида бошлаган. Хабарларга кўра, робот айниқса, пиёдаларга кўпроқ манзур бўлди, деб хабар берди techcult.ru.








