Наманганда уруғлик буғдой тайёрлаш ишлари таҳлил қилинди

    Наманган вилоятида 2022 йил ҳосили учун 67 минг 750 гектар майдонга кузги бошоқли дон экинлари экилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 13 минг 849 гектари очиқ майдонларга, 53 минг 901 гектар майдон ғўза қатор орасига мўлжалланган. Айни кунларда деярли барча майдонлардаги ниҳоллар униб чиқиб, дастлабки агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Наманган вилоят бошқармасида республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Вилоятда 2022 йил учун уруғлик буғдой тайёрлаш ишларининг таҳлили” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

    Унда вилоят бўйича келгуси йилда уруғлик тайёрловчи фермер хўжаликлари ўртасида ўтказилган танлов, уруғлик буғдойнинг йиғиштириб олинишидан то далага экилиб, униб чиққунигача бўлган жараёнда агротехник тадбирлар устидан ўрнатилган назорат, уруғлик буғдойларнинг тайёрланиши, дорилаш, сақлаш каби масалалар юзасидан бошқарма бошлиғи ўринбосари Илҳомжон Шодмонов, бошқарма бош инспектори Наримон Исомиддинов ва Тўрақўрғон туман бўлими бошлиғи Нуриддин Яҳёев батафсил маълумотлар беришди.

    Таъкидланганидек, вилоятдаги кластер корхоналари ва фермер хўжаликлари томонидан экилган ғалла майдонларида белгиланган агротехник тадбирлар ўз муддатида ва сифатли йўлга қўйилмоқда. Натижада ҳозирги кунга қадар 61784 гектари ёки 91 фоизи униб чиқиб, шундан 11783 гектари 1-2 барг, 29414 гектари 3-4 барг ва 20677 гектари туплаш фазасида ривожланмоқда.

    Журналистларнинг жорий йилнинг 10 ойи мобайнида дон экинлари уруғчилиги йўналишида “Ўзагроинспекция” вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари, қўлланилган таъсир чоралари, янги уруғларни сертификатлаш тартиблари каби қатор саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб қайтарилди.

    Илҳомжон Мусаев,

    “Ўзагроинспекция” Наманган вилоят бошқармаси ахборот хизмати раҳбари.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates