Наманганга “Президент совғалари” етиб борди

    Байрам совғаларини Наманган халқаро аэропортида вилоят ҳокимлиги, халқ таълими бошқармаси, миллий гвардия, ички ишлар бошқармаси, ОАВ вакиллари ҳамда тегишли масъуллар кутиб олдилар.

    Вилоятдаги ота-она қарамоғисиз қолган болалар, Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ҳуқуқни муҳофоза қилувчи орган ходимларининг фарзандлари, оилавий болалар уйлари, психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган типдаги болалар уйи тарбияланувчиларига аталган “Президент совғалари” Наманган вилоятига етиб келди.

    Байрам совғаларини Наманган халқаро аэропортида вилоят ҳокимлиги, халқ таълими бошқармаси, миллий гвардия, ички ишлар бошқармаси, ОАВ вакиллари ҳамда тегишли масъуллар кутиб олдилар.

    3 ёшдан 15 ёшгача бўлган 278 нафар болага мўлжалланган “Президент совғалари” жорий йилнинг 29 декабрь куни вилоятимизда бўлиб ўтадиган “Президент арчаси” байрам тадбирида ўз эгаларига тантанали тарзда топширилади.