Наманганлик қиз ҳам Президент, ҳам ал Хоразмий номидаги мактаб синовидан ўтди

    Таълим 20 сентябр 2021 4339

    Дилнура Бурхонжонова. Наманган шаҳридаги 58-ДИМИнинг 4-синфида таҳсил олади.

    Мактабда аъло ўқиши, намунали хулққа эга бўлиш билан бирга бўш вақтларида бадиий гимнастика спорт тури билан шуғулланади, шунингдек, ментал арифметика тўгарагига ҳам иштирок этади.

    Ёш истеъдод соҳибаси 2018 йилдаёқ «Йилнинг энг фаол ўқувчиси» номинацияси ғолиби бўлган.

    2019 йил 24 февралда Тошкент шаҳрида ўтказилган бадиий гимнастика бўйича турнирда фахрли 3-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Шунингдек, Наманган шаҳридаги гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби фахрий ёрлиқлари билан бир неча бор тақдирланди.

    2020 йил 29 сентябрда Андижон шаҳрида ўтказилган «Ментал арифметика» бўйича очиқ олимпиадада фахрли 1-ўринни, 15 октябрда Наманган шаҳрида ўтказилган «Ментал арифметика» бўйича очиқ олимпиадада фахрли 2-ўринни эгаллади.

    Бугунги кунга қадар барча фанлардан аъло баҳоларга ўқиб, жорий йилда Наманган шаҳридаги Президент мактаби ҳамда Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган IT мактабига ҳужжат топширган эди. Якуний натижаларга кўра, Дилнура ҳар икки мактабга қабул қилинди.

    Дилнуранинг ушбу ютуқларида Наманган шаҳридаги 58-ДИМИдаги устозлари ҳамда онаси Наманган давлат университети математика кафедраси ўқитувчиси Дилноза Маҳмудованинг ҳиссалари беқиёс. Дилнурани олдинда ҳали кўплаб ютуқлар, муваффақиятлар кутиб турибди. Зеро ўқиган, илмга интилган инсон ҳамиша ҳаётда ўз ўрнини эгаллайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates