Намибияда умумий сайловлар 27 ноябрь куни бўлиб ўтган эди.
Комиссиянинг Facebook ижтимоий тармоғидаги хабарига кўра, президентлик сайловларида СВАПО (Жануби-Ғарбий Африка халқ ташкилоти) ҳукмрон партиясидан Нетумбо Нанди-Ндаитва 57,31 фоиз овоз билан ғалаба қозонди, унга 638 мингдан ортиқ киши овоз берди, деб хабар беради ria.ru.
Шу билан бирга, Франс Пресс мухолифат сайлов натижаларидан норозилигини билдирганини қайд этади.
Аввалроқ Нетумбо Нанди-Ндаитва РИА Новостига умумий сайловларда ғалаба қозонса, иқтисодий ривожланиш масалаларига устувор аҳамият беришини айтган эди.