Нашриёт-матбаа фаолияти билан шуғулланувчилар фойда солиғини тўлашдан озод қилинади

    Товарларнинг электрон савдосини амалга оширувчилар учун фойда солиғи ставкаси 10 фоиз этиб белгиланди.

    Учтепа туманида солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишларига бағишланган семинар ўтказилди. Солиқ қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси раҳбарияти ва масъуллари томонидан 2025 йилдан солиқ сиёсатига киритилган янгиликлар юзасидан тадбиркорларга маълумот берилди.

    “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун ҳамда унинг моҳияти ҳақида атрофлича маълумот берилди.

    Товарлар (хизматлар) экспортидан олинадиган даромадлар айланмадан олинадиган солиққа тортилади. Аввал солиқ базасидан чегирилган. Эндиликда товарларнинг электрон савдосини амалга оширувчи солиқ тўловчилар АОСни 3 фоиз ставкада тўлайди. Аввал бу кўрсаткич 2 фоиз эди. Яна бир муҳим томони 2026 йил 1 январдан қатъий белгиланган суммадаги АОС бекор қилинади. Таъкидлаш жоиз, шу вақтгача солиқдан озод этилган йўловчиларни ягона тарифлар бўйича ташиш хизматлари 2025 йил 1 июлдан ҚҚСга тортилади. Давлат мол-мулкини, шу жумладан мулк ҳуқуқи асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини реализация қилиш эса 2025 йил 1 январдан ҚҚСга тортилмайди. — дейди Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Олимжон Файзибоев.

    Шунингдек, протез мосламаларини ва уларнинг бутловчи, эҳтиёт қисмларини Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш 2027 йил 1 январгача ҚҚСдан озод қилинади. 2024 йил 1 ноябрдан 2026 йил 1 январгача Ўзбекистон резидентлари бўлган вагон (контейнер)лар операторларининг темир йўл транспортида ташиш жараёнида вагонларни (контейнерларни) ижара шартномаси асосида фойдаланишга бериш хизматлари ҳам ҚҚСдан озод қилинади.

    Шунингдек, 2030 йил 1 январгача Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини жиҳозлаш ҳамда уларнинг фаолиятини таъминлаш учун Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган, замонавий ўқув ва лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-услубий адабиётлар, анжомлар ва моддий-техника ресурслари ҚҚСдан озод қилинади.

    Солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришлардан яна бири эндиликда товарларнинг электрон савдосини амалга оширувчи солиқ тўловчилар учун фойда солиғи ставкаси 10 фоиз этиб белгиланди, аваллари 7,5 фоиз эди. Қолаверса, товар (иш)ларни экспортга реализация қилишдан олинган фойда учун 0 фоиз ставкадаги солиқ бекор қилинди. Вақтинчалик солиқ имтиёзлари ҳақида тўхталадиган бўлсак, 2025 йил 1 январдан 2029 йил 1 январгача нашриёт-матбаа фаолияти билан шуғулланувчилар олган даромадларидан фойда солиғини тўлашдан озод қилинади. Бунинг учун ушбу фаолият туридан олинган даромадлар ҳисобот даври якунлари бўйича жами даромадининг камида 90 фоизини ташкил этиши керак. — дейди Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи Юнусжон Насимжонов.

    Семинарда иштирокчилар томонидан йўлланган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилиб, Солиқ кодексига киритилган ўзгаришлар акс этган махсус қўлланмалар тарқатилди.

    Феруза ЖЎРАЕВА,

    yuz.uz мухбири

    Нодирбек Холиқулов олган суратлар

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates