Насл кўргазмаси: 192 кило тош босган қўчқор

    Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Нур” қўйчилик мажмуасида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан мамлакатимизда илк бор “Наслли қўчқорлар кўргазмаси” ташкил этилди.

    Кўргазмада республикамизнинг барча ҳудудларидан келтирилган наслли қўчқорлар иштирок этди.

    Таъкидлаш жоизки, жорий йилда чорвачилик ва унинг тармоқлариини ривожлантириш бўйича умумий қиймати 9,7 триллион сўмлик 2031 лойиҳа амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, шундан қўй ва эчкичиликда 73 миллиард сўмлик 241 лойиҳа бажарилмоқда. Ушбу лойиҳалар доирасида хорижий давлатлардан 185,7 минг бош қўй ва эчки олиб келиниб, уларни кўпайтириш чоралари кўрилмоқда.

    Биргина жорий йилда қўй-эчкичилик фаолияти билан шуғулланаувчи 27 та хўжалик наслчилик тоифасига ўтказилиб, уларнинг сони 140 тага етказилди.

    Қўй-эчкичилик йўналишида наслчилик-селекция ишларини янада ривожлантириш мақсадида қўйларни сунъий уруғлантиришда наслли қўчқорларнинг музлатилган уруғларини қадоқланишини маҳаллийлаштириш мақсадида бир қатор Германия, Россия, Туркия ва Беларусь давлатлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

    “Наслли қўчқорлар” кўргазмаси бу борадаги илғор тажрибаларни оммалаштиришга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятли бўлди, дейишди Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси масъуллари.

    Тадбирда Қирғизистон ва Қозоғистондан ҳам наслчилик-селекция ишлари мутахассислари иштирок этди.

    Кўргазма мутлақ ғолиби Фарғона вилояти Қувасой тумани “Турон чорваси” фермер хўжалигида боқилаётган “Адмирал” лақабли қўчқор, деб топилди. У 192 кило тош босди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates