АҚШнинг йирик ““National Geographic”” нашрида Ўзбекистонга борган сайёҳлар тунаб қолиш учун қулай ва чиройли меҳмонхоналар рўйхатини эълон қилди.
“Ўзбекистонда қолиш учун энг яхши 7 та жой” номли мақолада Ўзбекистондаги “MIRZO Boutique HOTEL”, “Malika Hotel In Samarkand”, “Bahodir B&B Samarkand”, “Minzifa Inn Bukhara”, ‘Meros B& Khiva’, “Nuratau Homestays”, “Desert Yurt Camps” меҳмонхоналари ҳақида ёритилган.
Мақолада меҳмонхоналарнинг жойлашган жойи, келиб чиқиш тарихи, кўрсатиладиган хизмат турлари, анъанавий ўзбек услубида безатилган дизайни, Айдаркўл кўли, Қизилқум чўли ҳақида айтиб ўтилган.
Маълумот учун: “Натионал Геограпҳиc” АҚШ Миллий география жамияти томонидан ишлаб чиқарилган бадиий бўлмаган филмларни намойиш этадиган Америка телевизион тармоғи ҳисобланади. Канал ҳужжатли филмларни эфирга узатади, уларнинг асосий мазмуни кўпинча фан, табиат, маданият, тарих ва кашфиётлар билан боғлиқ.