Шу кунларда жаҳон жамоатчилигининг нигоҳи Марокашга қаратилган. Бу мамлакатда содир бўлган зилзила туфайли икки мингдан зиёд аҳоли қурбон бўлди, минглаб одамлар бошпанасиз қолди.
Уларга ёрдам кўрсатишда спортчилар ҳам четда тургани йўқ. Машҳур футболчи Криштиану Роналду зилзиладан жабр кўрганларни Марокашдаги ўз меҳмонхонасига жойлаштиришга рухсат берди.
Марокашда бўлиб турган испаниялик сайёҳларнинг ёзишича, Криштиану Роналдуга тегишли бўлган мамлакат пойтахтидаги Pestana CR7 Marrakech меҳмонхонасига зилзиладан жабр кўрганлар жойлаштирилган.