Термиз шаҳрида йил якунига қадар 10 дан ортиқ янги меҳмонхона фойдаланишга топширилади

    Лойиҳаларни такомиллаштириш, сифатли амалга ошириш ҳам назоратда.

    Бу ҳақида бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳафталик иш режасига мувофиқ ҳудудларда туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар соҳаларида олиб борилаётган ишлар билан танишиш чоғида маълум қилинди.

    Вилоят раҳбари Термиз шаҳрида “Термиз Бойсун Қурилиш” корхонаси томонидан қурилган “Tarmita plaza” меҳмонхонаси билан танишган. Шу ернинг ўзида Термиз шаҳрида меҳмонхона қураётган тадбиркорлар билан мулоқот ўтказилди. Йил якунига қадар шаҳарнинг ўзида 10 дан ортиқ меҳмонхона фойдаланишга топширилиши айтилди.

    Шундан сўнг, Термиз шаҳрида янги меҳмонхоналар қуриш, Термиз туманида дам олиш маскани ташкил этиш бўйича лойиҳа-тақдимотлари билан ҳам танишилиб, лойиҳаларни такомиллаштириш, сифатли амалга ошириш юзасидан тавсиялар берилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates