Навбаҳор Ҳамидова Жаҳон кубогида чемпион бўлган биринчи аёл боксчиси бўлди

    Спорт 7 июл 2025 959

    Қозоғистоннинг Астана шаҳрида “World Boxing” ташкилоти кубоги баҳсларида юртдошимиз Навбаҳор Ҳамидова ғалаба қозониб, мазкур тоифадаги мусобақада олтин медални қўлга киритган биринчи ўзбекистонлик боксчи қизга айланди.

    Қайд этилишича, унда юртдошимиз Навбаҳор Ҳамидова ғалаба қозониб, мазкур тоифадаги мусобақада олтин медални қўлга киритган биринчи ўзбекистонлик боксчи қизга айланди.

    Ҳамюртимиз финалда Олимпиада ва уч карра жаҳон чемпиони туркиялик Бусеназ Сурменелини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратишга эришди. Ушбу ғалаба билан Ҳамидова аввалги 2 мағлубият учун муносиб реванш олишга эришди.

    Шу тариқа, терма жамоамиз мазкур мусобақани 1 та олтин ва 4 та бронза медаллари билан якунлади.

    Олтин медаль:

    • -65 кг: Навбаҳор Ҳамидова

    Бронза медаль:

    • -54 кг: Феруза Казакова
    • -75 кг: Азиза Зокирова
    • -80 кг: Соҳиба Рўзметова
    • +80 кг: Олтиной Сотимбоева


    Зулхумор АКБАРОВА

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates