“Якшанба” тўлиқ метражли бадиий фильми режиссёри Шокир Холиқов Ҳиндистон халқаро кинофестивалида (International Film Festival of India) “Энг яхши режиссёр” номинациясида ғолиб бўлди. “Якшанба” кинокартинаси эса ушбу фестивалда “Осиёнинг энг яхши фильми” деб топилди.
Маълумот сифатида, “Якшанба” бадиий фильми XV Тошкент халқаро кинофестивалининг Марказий Осиё фильмлари танловида “Энг яхши фильм”, Шанхай халқаро кинофестивалида «Осиёнинг янги иқтидорлари» номинацияларида ғолиб бўлган бўлса, Қирғизистондаги халқаро кинофестивалда гран-при совринини қўлга киритган. Бундан ташқари Осиёдаги энг яхши фильмларни аниқлаш ва уларни мукофотлаш лойиҳасида ҳам тақдирланганлигини таъкидлаб ўтишимиз жоиз.
Хулоса қилиб айтганда, 2023 йил Кинематография агентлиги ва барча киноижодкорлар учун жуда муваффақиятли йил бўлди. Сабаби - халқаро мукофотлар ўзбек киноижодкорларида борган сари кўпаймоқда.
Мисол учун, 2019 йилда 7 та халқаро мукофот, 2020 йилда 5 та, 2021 йилда 14 та мукофот олинган. Ўтган 2022 йилда эса киноижодкорларимиз 18 та халқаро кинофестивалда иштирок этиб 29 та, бу йил - 2023 йилда эса 28 та халқаро тадбирларда иштирок этиб, 55 та халқаро мукофотларни кўлга киритди.