Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди

    Фан 23 октябр 2024 741

    Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.

    Ушбу қарор 2024 йил 22-октябрь куни Париж шаҳрида бўлиб ўтган ЮНEСКО Ижроия кенгашининг 220-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган ташаббус доирасида бир овоздан қабул қилинди.

    Мукофот икки йилда бир маротаба сунъий идрок соҳасида одоб-ахлоқ ва инклюзивликни ривожлантириш ҳамда халқаро илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи залворли лойиҳаларга берилади. Ғолиблар мустақил халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан саралаб олинади ва жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссаси эътирофи рамзи сифатида пул мукофоти, сертификат ва медаль билан тақдирланади.

    Илк тақдирлаш маросими 2025 йилнинг ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида бўлиб ўтади, бу эса мазкур ташаббуснинг Ўзбекистон ва халқаро ҳамжамият ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга эканини ифодалайди.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates