Навоий энергетиклари куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини якунлаяпти

    Энергетика 25 сентябр 2020 3029

    Энергетика вазирлиги махсус штаби ҳудудларда аҳоли ва бюджет ташкилотларини 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида электр энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Навоий вилоятига борди.

    Ишчи гуруҳ томонидан Навоий шаҳар электр таъминоти корхонасида, Кармана туманидаги 2-сонли подстанциясида ва Навбаҳор туманидаги «Янгиқўрғон» подстанциясида олиб борилаётган куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди.

    Хусусан, жорий йилда 3 665 километр ҳаво электр узатиш тармоқлари, 55 дона подстанция ҳамда 946 трансформатор пунктларини жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, айни вақтда 90 фоиз ишлар бажарилган. Барча ишларни 1 октябргача тугатиш режалаштирилган.

    Маълумот учун, Навоий вилояти истеъмолчиларига куз-қиш мавсумида жами 4 153,5 миллион кВт соат электр энергияси етказиб берилади.

    Вилоят истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминлаш учун 11,7 минг километр электр узатиш тармоқлари ва 2 944 та трансформатор пунктларидан фойдаланилади. Жорий йилнинг 1 октябрига қадар 1 218,4 километр электр узатиш тармоқлари ва 315 та трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланади.

    2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли истеъмолчиларини электр энергия билан таъминлашда узилишларнинг олдини олиш мақсадида корхонада 25 дона ҳар хил қувватли трансформатор пунктлари ва 10 тонна трансформатор мойи захираси яратилган, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates