Энергетика вазирлигининг хабар беришича, ушбу ёнғин Навоий ИЭС Ёнғин хавфсизлиги хизмати ҳамда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан соат 14:49 да қуршаб олиниб, тўлиқ бартараф этилган.
Маълумотларга кўра, станция 44 йил аввал эксплуатация қилинган бўлиб, ундаги фақат 12 сонлитрансформаторда ёнғин содир бўлган. Ёнғин энерготизимга (электр таъминотига) салбий таъсир қилмаган.
Ёнғин оқибатида тўхтатилган энергоблок ўрни захира қувватлари ҳисобидан таъминланди. Истеъмолчиларгаэлектр энергияси барқарор етказиб берилмоқда.
Ёнғин натижасида жабрланганлар йўқ. Айни пайтда станция барқарор ишламоқда.
Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.