Навоий вилояти ҳокими 192 нафар фуқарони шахсан қабул қилди

    Ижтимоий ҳаёт 29 декабр 2021 2456

    Куни кеча Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Кармана тумани ҳокимлигида фуқаролар билан навбатдаги шахсий қабулини ўтказди.

    Қабулда вилоят сектор раҳбарлари, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, қурилиш, ободонлаштириш, солиқ ва банк вакиллари қатнашди.

    Вилоят раҳбарига Навоий ва Зарафшон шаҳарлари, Кармана, Навбаҳор, Хатирчи ва Нурота туманлари фуқаролари ичимлик суви ва табиий газ билан таъминланиш, ички йўллар ва томорқа суғориш ариқларини таъмирлаш, бандлик, тиббий ва ҳуқуқий кўмак, кредит ажратилиши, субидия ва моддий ёрдам олиш борасидаги муаммолари билан мурожаат қилдилар.

    8 соатдан кўпроқ давом этган шахсий қабулда Нормат Турсунов 192 нафар фуқарони қабул қилди.

    Мурожаатларнинг 68 таси ўз жойида ҳал этилди, ижроси маблағ ва вақт талаб қиладиган 110 мурожаат ижрога қаратилиб, қисқа муддатлар белгиланди. 14 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилиб, ижросини таъминлаш бўйича адлия ва прокуратура идораларининг ёрдами таклиф қилинди.

    Эътиборлиси, бугун эрта тонгдан ижрога қаратилган муаммоларнинг ҳам аксарияти ўз ечимини топди.

    - Таъминотимда камчилик бўлганлиги сабабли бир муддат ичимлик суви тўловларини ўз вақтида тўлай олмадим, - дейди Кармана туманидаги “Шарқ” (“Восход”) дала ҳовлилари уюшмасида яшовчи Зоя Раҳмонова. – Шу сабаб ичимлик суви тармоғидан узиб қўйилгандим. Вилоят раҳбарига мурожаат қилганимдан сўнг, бугуннинг ўзида ишчи гуруҳ ҳолатни ўрганди ва қарздорлигим бўйича тўлов амалга оширилиб, ичимлик суви тармоғига улаб беришди.

    Ёки шу туманнинг “Талқоқ маҳалласидан фуқаро Равшан Раҳимов 250 метр, “Арғун” маҳалласидан Тожигул Умарова 2 километр ички йўлга шағал ётқизиш бўйича мурожаат қилганди. Ушбу муаммо ҳам бугун эрта тонгдан ечилди – 30 нафар ишчи ходим ва махсус техникалар жалб этилиб, мурожаатда айтилган манзиллардаги йўллар шағаллаштирилди.

    Шунингдек, “Нарпай” маҳалласида яшовчи кам таъминланган фуқаро Замира Суюновага 100 дона шефер етказиб берилди, “Каловот” маҳалласидан суғориш ариқларини тозалашга техника кўмаги сўраб мурожаат қилган Зоҳид Раҳматовнинг муаммоси ҳам ҳал бўлди – техника жалб этилиб, сув йўли очилди. Бу каби мурожаатлар ечимини таминлаш ишлари тизимли равишда давом этмоқда.

    Қайд этиш жоизки, вилоят раҳбари ҳар бир учрашувда ҳеч бир масала ечимсиз, ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмаслигини қайта-қайта такрорлайди ҳамда шахсий ва сайёр қабулларни мурожаат ва аризачи фуқаролар қолмагунича якунламайди.

    Мамлакатимизда инсон қадри учун қилинаётган бу каби саъй-ҳаракатларнинг давомли ва натижадорлиги ҳудуд аҳолисининг раҳбариятга ва давлатга ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates