Жорий йилнинг 27 январь куни соат 17:00 да Навоий вилояти "Навоий азот" АЖ га тегишли ҳудудда хизмат олиб бораётган Қўриқлаш-патруль хизмати ходимлари томонидан, номаълум шахс ҳеч қандай ҳужжатларсиз 300 мм диаметрдаги, жами 30 дона металл қувурларни махсус техника ёрдамида юклаётганлиги аниқланади.
Воқеа жойига Навоий шаҳар ИИБ Тезкор-тергов гуруҳи чақиртирилиб, ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади.
Дастлабки ўрганишлар жараёнида умумий узунлиги 350 метр, қиймати 40 миллион сўмдан ортиқ бўлган 23 тонна металл қувурларни талон-тарож қилмоқчи бўлган шахс 1988 йилда тугилган Қизилтепа туманида яшовчи O.X., эканлиги аниқланади.
Ҳозирда Навоий шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.