Вилоят ИИБ берган хабарга кўра, терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, мазкур жиноятни Асака туманида яшовчи 23 ёшли С.Қ. ва 31 ёшли Қ.И.лар икки нафар танишлари билан бирга содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Шунингдек, юқоридаги шахслардан жабрланган фуқаролар бўлса, ИИОга мурожаат қилиш сўралмоқда.