Навоийда 42 869 та хонадоннинг табиий газ таъсминоти икки босқичли тизимга ўтказилди

    Хатирчи туманида 6471 та хонадонга табиий газ икки босқичли тизим орқали етказилмоқда.

    Мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ривожланиши, жамият фаровонлигининг ошишида энергия ресурслари муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, аҳолининг маиший эҳтиёжи ва ишлаб чиқариш тизимини табиий ёқилғиларсиз тасаввур этиш қийин. Сўнгги йилларда энергия соҳасида олиб борилган ислоҳотлар хавфсизликни таъминлаш, тежамкорликка эришиш ҳамда йўқотишларнинг олдини олишда ўз натижасини кўрсатмоқда.

    Табиий газ таъминотида рақамли иқтисодиётнинг жорий этилиши ва таъминотнинг икки босқичли тизимга ўтказилиши пировардида бу борадаги мавжуд муаммолар ўз ечимини топмоқда.

    Айни вақтга қадар вилоятда автоматлаштирилган тизимга асосан, “ақлли” ҳисоблагичлар тўлиқ ўрнатиб бўлинган ҳудудлардаги 1007 та газ тақсимлаш қурилмаси демонтаж қилиб олинди. Ҳозирда уч босқичлидан икки босқичли газ таъминоти тизимига модернизация қилинган хонадонлар сони 42 869 тани ташкил этади. Шундан:

    Кармана туманида 17 456 та;

    Қизилтепа туманида 9 314 та;

    Конимех туманида 689 та;

    Навоий шаҳрида 1458 та;

    Навбаҳор туманида 3214 та;

    Нурота туманида 3 578 та;

    Ғазғон шаҳрида 689 та;

    Хатирчи туманида эса 6471 та хонадонга табиий газ икки босқичли тизим орқали етказилмоқда.

    — Газ таъминоти икки босқичли тизимга ўтган маҳаллаларда табиий газ босими йилнинг ҳар қандай фаслида бир меъёрда бўлади. Чунки газ босими ҳудудлардаги газ маромлаш пунктлари орқали назорат қилинмайди, — дейди “Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти филиали масъул ходими Жайнар Абдуллаев. — Замонавий ҳисоблагичларга ўрнатилган регулятор (маромлаш қурилмаси)нинг ўзи бу вазифани бажаради. Вилоятда тадбир бошидан буён газ ҳисоблаш ускуналарига 68 673 та ана шундай қурилма ўрнатилди. Туман ва шаҳарларда босқичма-босқич газ тақсимлаш қурилмаларини демонтаж қилиб олиш ишлари давом этмоқда. Йил охирига қадар яна 334 та қурилмани демонтаж қилиш кўзда тутилган.

    Ушбу тизим турли йўқотишларнинг олдини олиш билан бирга соҳада иш самарадорлиги ва унумдорлигини оширмоқда. Аҳоли фаровонлигини янада яхшилашда бундай ислоҳотлар муҳим аҳамият касб этади.

    “Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates