баннер
9 янв 2025
21:40

    Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариб келган цех фош этилди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида тезкор назорат тадбирлари ўтказилди.

    Қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбирда «Кеш» МФЙда яшовчи фуқаро Н.Қ. ўзининг яшаш хонадонининг ертўласида яширин цех ташкил этиб, ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, 604 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 320 кг. чигит, 1 дона жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш ) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech