Навоийда «InnoWeek.Uz–2023» ҳудудий инновацион ғоялар ҳафталиги бўлиб ўтмоқда

    Ёш ихтирочилар ва тадбиркорлар ўзларининг инновацион ғоялари, ишланмалари ҳамда маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

    Навоий вилоятида «Креатив таълим ва инновациялар – Янги Ўзбекистон тараққиётининг асоси» шиори остида «InnoWeek.Uz–2023» ҳудудий инновацион ғоялар ҳафталиги очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Ҳафталик доирасида вилоят ҳудудидаги олий таълим ва илмий тадқиқот институтлари, профессионал таълим муассасалари, ёш ихтирочилар ва тадбиркорлар ўзларининг инновацион ғоялари, ишланмалари ҳамда маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

    Шу ўринда таъкидлаш жоиз, айни вақтда инновацияни аҳолининг ҳар бир қатламига олиб кириш учун вилоятда ҳам бир қатор инновацион корхоналар ташкил этилиб, янги иш ўринлари яратилди ва бу эзгу ишлар жадаллик билан давом этмоқда. Хусусан, инновацион фаолиятни янада ривожлантириш ва ҳудудни инновацион маконга айлантиришни жадаллаштириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастури асосида лойиҳаларнинг манзилли йўналишлари шакллантирилган.

    Айниқса, Кармана ва Қизилтепа инновацион туманлари учун умумий қиймати 26,4 миллиард сўмлик 26 та тижоратлаштириш, стартап ҳамда илмий лойиҳалар шакллантирилиб, Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан молиялаштирилгани янада аҳамиятли бўлди.

    Қолаверса, ҳозирги кунга қадар вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан ҳудуд иқтисодиётида мавжуд муаммолар ечимига қаратилган тайёр илмий инновацион ишланмаларни амалиётга жорий қилиш учун 8 та лойиҳа шакллантирилиб, ушбу лойиҳаларга 1 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Юқоридаги лойиҳаларни амалга оши-риш орқали вилоятимизда янгидан 250 тага яқин доимий ҳамда 50 тага яқин мавсумий иш ўринлари яратилди.

    Ҳафталик доирасидаги кўргазмада ҳам барча стартаплар асосчилари, ихтирочи ва инновацион ғояга эга ёшларнинг энг яхши лойиҳалар аниқланади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates