Сувга бўлган талаб ва эҳтиёж ҳар қачонгидан тобора ортиб бораётган, бутун дунёда сув танқислиги кузатилаётган ҳозирги вазиятда мамлакатимизда ҳам сув ресурсларидан фойдаланиш тубдан ислоҳ қилинаётганини қайд этган вилоят ҳокими, соҳага инновацион технологияларни жалб этишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирди.
Фарғона вилояти ирригацион тизимларини янгилашда иштирок этишга тайёр эканликларини билдирган Exciton Systems компанияси вакиллари, улар таклиф этаётган технологиялар сувнинг ҳисобини юритиш, сув ҳажмини мониторинг қилиш, таҳлилий маълумотлар жамлаш билан бирга, қишлоқ хўжалиги учун янги бўлган башоратлаш тизимини ҳам ўз ичига олишини билдиришди. Компания ўз технологияларини жорий этиш жараёнини молиялаштиришга ҳам тайёр эканлиги маълум қилинди.
Таклиф этилаётган технологиялар жорий этилган мамлакатларда уларнинг самарадорлиги даражасини жойида ўрганиш учун вилоят ҳокимлиги вакилларини ташрифини ташкиллашга келишиб олинди. Ўрганиш натижаларига кўра, ҳамкорлик бўйича музокаралар давом эттириладиган бўлди.